HadeethEnc · 1.20.0
Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай ақлни йўқотадиган ва маст қиладиган нарса — у ичимлик бўладими, овқат бўладими, ёки ҳидлаб истеъмол қилиниши мумкин бўлган нарсалар бўладими — барчаси хамр (маст қилувчи) эканини баён қилдилар. Ҳар қандай маст қиладиган, ақлни йўқотадиган нарсани Аллоҳ таоло ҳаром қилган ва ундан қайтарган. Унинг оз ёки кўплигининг фарқи йўқлиги таъкидланган. Кимки ушбу маст қилувчи нарсаларнинг бирортасини ичса, уларни ичишни одат қилиб, тавба қилмай ўша ҳолатда вафот этса, Аллоҳнинг жазосига лойиқ бўлган ҳолатда жаннатда уни ичишдан маҳрум бўлади.
03
Benefits
— Хамрнинг ҳаром қилинишидаги сабаб — унинг маст қилиши. Шунинг учун қайси турда бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай маст қилувчи нарса ҳаромдир.
— Аллоҳ таоло маст қилувчи нарсани унинг катта зарарлари ва бузғунчиликка олиб бориши сабабли ҳаром қилган.
— Жаннатда хамр (ароқ) ичиш комил лаззат ва тўлиқ неъматлардан бири ҳисобланади.
— Кимки дунёда хамр ичишдан ўзини тия олмаса, Аллоҳ таоло уни жаннатда хамр ичишдан маҳрум қилади. Чунки жазо — амалнинг ўзига монанд қилиб берилади.
— Гуноҳларга ўлимдан олдин тавба қилишга шошилиш.

Attribution
[Муслим ривоят қилган, Бухорий эса унинг охирги жумласини келтирган]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares