Эй, бола, «бисмиллоҳ» деб, ўнг қўлинг билан ва ўзингнинг олдингдан егин!
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Умар бин Абу Салама разияллоҳу анҳудан ривоят: «Мен ёш бола пайтимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қучоғида - товоқнинг ҳар еридан овқатни олиб - ўтирган эдим. Шунда Аллоҳнинг расули менга қараб: «Эй, бола, «бисмиллоҳ» деб, ўнг қўлинг билан ва ўзингнинг олдингдан егин!» – дедилар. Кейин мен ҳудди ўшандай овқатланадиган бўлдим».
Explanation
Улар овқат пайтида идишнинг ҳар томонига қўлларини югуртирганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига овқатнинг уч одобини ўргатдилар.
Биринчи: овқат олдидан «бисмиллаҳ», деб айтиш.
Иккинчи: Ўнг қўл билан ейиш.
Учинчи: Овқатни ўзига яқин томонидан ейиш.
Benefits
Ёш болаларга, хоссатан ўзининг кафолатидагиларга одоб-ахлоқларни ўргатиш лозим.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёш болаларга таълим бераётганда ва одобларни ўратаётгандаги бағрикенгликлари ва юмшоқликлари.
Олдидан олиб ейиш таом одобларидандир. Агар турли хил бўлса, бошқаларидан ҳам олса бўлади.
Саҳобаларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган одобларига риоя қилишлари. Умар разияллоҳу анҳунинг: «Кейин мен худди шундай овқатланадиган бўлдим», – деган сўзларидан олинадиган фойда.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

