Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар.
Explanation
Биринчи: Фақирларга таом беришни кўпайтириш. Бунга садақа, ҳадя, меҳмондорчилик, валималар ҳам киради. Нархлар қиммат бўлиб очарчилик кўпайган вақтларда бу янада фазилатлироқ амалга айланади.
Иккинчи: Таниган ва танимаган барча мусулмонга салом бериш.
Benefits
Салом бериш ва таом улашиш Исломдаги энг яхши амаллардандир. Чунки инсонлар ҳар доим унга муҳтожлар.
Бу икки ҳислат билан сўз ва амал жамланади. Бу эса эҳсоннинг энг комил туридир.
Бу хислатлар мусулмонлар ўз-ора ишлатадиган ҳислатлардандир. Банда Рабби билан ишлатадиган ҳислатлар ҳам бор.
Биринчи салом бериш мусулмонлар орасидаги хислатлардан. Кофирга эса биринчи салом берилмайди.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

