HadeethEnc · 1.20.0
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзида кўп маъноларни жамлаган дуолар билан кўп дуо қилар эдилар. Улардан: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар» дуоси. Бу дуо кенг ва ҳалол ризқ, солиҳа аёл, кўз қувонадиган фарзанд, роҳат, фойдали илм, солиҳ амал ва шу каби мубоҳ дунё яхшиликларини ўз ичига олади. Охират яхшиликдаридан эса қабр, мавқиф ва дўзах азобларидан саломат бўлиш, шу билан бирга, Аллоҳ розилигига етиш, абадий неъмат, меҳрибон Рабб таолога яқин бўлиш кабиларни ўз ичига олади.
03
Benefits
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўрнак тутиб, ўзида кўп маъноларни жамлаган дуолар билан дуо қилиш мустаҳаб.
Инсон дуосида дунё ва охират яхшиликларини сўраб дуо қилиши яхшироқ.
Инсон дуосида дунё ва охират яхшиликларини сўраб дуо қилиши яхшироқ.
Attribution
[Муттафақун алайҳ]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

