HadeethEnc · 1.20.0
Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Маъқил ибн Ясор разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим.
02
Explanation
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло кимни бошқалар устидан бошчи қилиб қўйса ва шу инсон ўз масъулиятини намунали тарзда бажармаса, уларни алдаса, насиҳат қилмаса ва диний ҳамда дунёвий ҳақларини зое қилса юқорида зикр қилинган жазога сазовор бўлишини хабар бердилар. Бошчилик умумий ёки хос бўлиши мумкин. Умимий бошчилик амирлар мисолида, хос бошчилик эса кишининг уйидаги бошчилигида яққол намоён бўлади.
03
Benefits
Бу таҳдид – Энг катта бошқарувчи ёки унинг ўринбосарларига хос эмас. Балки бошқаларга бошчи бўлган барча инсонлар учундир.
Мусулмонларнинг бирор ишига бошчи бўлган киши, уларга холис бўлиши, омонатни адо қилишга харакат қилиши ва хиёнатдан узоқ бўлиши вожибдир.
Авом халққа ёки хос бирор жойга, катта ёки кичик бошлиқ бўлган инсоннинг масъулияти каттадир.
Мусулмонларнинг бирор ишига бошчи бўлган киши, уларга холис бўлиши, омонатни адо қилишга харакат қилиши ва хиёнатдан узоқ бўлиши вожибдир.
Авом халққа ёки хос бирор жойга, катта ёки кичик бошлиқ бўлган инсоннинг масъулияти каттадир.
Attribution
[Муттафақун алайҳ]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

