Қиёмат куни банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илми билан нимага амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва танасини нимада заифлатгани», – дедилар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Барза Асламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илми билан нимага амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва танасини нимада заифлатгани», – дедилар.
Explanation
Биринчи: Ҳаётини нимага сарфлади ва қандай ўтказди?
Иккинчи: Илмини Аллоҳ учун олдими? Унга амал қилдими? Ҳақдорларга етказдими?
Учинчи: Мол-дунёсини қаердан топди, ҳалолданми ёки ҳаромданми? Аллоҳни рози қиладиган нарсага сарфладими ёки ғазабланадиган нарсагами?
Тўртинчи: Жисми, қуввати, офияти, йигитлигини нимага ишлатди?
Benefits
Аллоҳнинг бандасининг устида неъматларининг кўплиги. Аллоҳ бу неъматлар хақида сўрайди. Шунинг учун уларни Аллоҳ рози бўладиган ўринларга сарфлаш лозим.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

