Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Миқдом ибн Маъдийкариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Explanation
Benefits
Овқатланишдан кўзланган мақсад – соғлиқ ва қувватни сақлашдир. Ана шу иккиси билан ҳаёт соғлом ва тинч кечади.
Қоринни ортиқча тўлдириш – тана ва дин учун зарардир. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: «Қорин тўқлигидан сақланинглар, зеро у танага зарар етказади ва намозга суст қилади».
Овқатланиш ҳукм жиҳатидан бир нечта бўлимга бўлинган: Вожиб – ҳаётни сақлайдиган ва уни тарк этиш зарар келтирадиган миқдор. Жоиз – зарур миқдордан ортиқ, лекин зарари йўқ. Макруҳ – зарар бериши мумкин бўлган миқдор. Ҳаром – зарари маълум бўлган миқдор. Мустаҳаб – Аллоҳга ибодат ва итоатда куч-қувват бериш учун ейиладиган миқдор. Ҳадис бу ҳолатлардан учта даражани жамлаган: 1. Қоринни тўлдириш. 2. Бир неча луқма, инсоннинг белини тутувчи миқдор. 3. «Учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва учдан бири нафас учун» деган қоида. Зикр қилинган қоидаларнинг барчаси овқат ҳалол бўлса амал қилади.
Ушбу ҳадис – тиббиёт қоидаларидан биридир. Чунки тиббиёт илми уч асосга таянади: қувватни сақлаш, зарардан ҳимояланиш ва ортиқчасидан халос бўлиш. Ҳадис биринчи икки асосни ўз ичига олган. Худди Қуръондаги: «Енглар ва ичинглар, лекин исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди», ояти каби. [Аъроф: 31]
Ислом шариатининг комиллиги. Чунки у инсоннинг дини ва дунёсидаги манфаатларини ўз ичига олгандир.
Шариат илмларининг ичида тиббиётнинг асослари ва турли кўринишлари бор. Масалан, асал ва қора седана ҳақида келган ҳадислар.
Шариат аҳкомлари ҳикматларга асосланган бўлиб, у зарарларни бартараф қилиш ва фойда-манфаатларни олиб келиш устига қурилгандир.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

