HadeethEnc · 1.20.0
Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абул Ҳавроъ Саъдий айтадилар: «Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нимани ёдлаб олгансиз», – дедим». «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
мана бу сўзларни ёдлаб қолганман дедилар: «Сени шубҳага солган нарсани
қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир».
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалол ёки ҳаромлиги аниқ бўлмаган шубҳали сўз ва амалларни тарк қилиб, ҳалоллигида шубҳа бўлмаган амалларни бажаришга буюрдилар. Шунда қалб хавсираш ва изтиробдан ҳоли, ҳотиржам ва сокин бўлади.
03
Benefits
Мусулмон шубҳали нарсаларни тарк қилиб, ишларини аниқ нарсалар устига қуриши лозим. Дини бўйича басиратга эга бўлиши керак.
Шубҳали ишларни бажаришдан қайтариқ.
Ҳотиржам ва роҳатда яшамоқчи бўлсанг, шубҳали нарсани тарк қил ва уни улоқтир.
Аллоҳ таолонинг бандаларнинг нафси ва қалби ҳотиржам бўладиган нарсага буюриши ва ташвишу изтироб олиб келадиган нарсадан қайтаришида У Зотнинг катта марҳамати аён бўлади.

Attribution
[Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares