Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Муслим Хавлоний айтадилар: Менга суюкли ва ишончли бўлган Авф ибн Молик Ашжаъий разияллоҳу анҳу айтиб бердилар: Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида етти ёки саккиз ёки тўққиз киши ўтирган эдик, У зот: «Аллоҳнинг Элчисига байъат - қасамёд қилмайсизларми?», – дедилар. Биз яқинда байъат қилган эдик, шу боисдан: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга байъат қилдик-ку», дедик. Лекин У зот айтган сўзларини яна икки бор такрорлаганларидан кейин қўлларимизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларига қўйиб У зотга яна қайтадан байъат қилдик ва: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!» Ровий айтади: «Шундан кейин ўша байъат қилган кишилардан айримлари агар туя устида турган вақтида қамчиси тушиб кетадиган бўлса ҳам уни олиб беришни бировдан сўрамас эди».
Explanation
Биринчи: Буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва У Зотга ширк келтирмаслик.
Иккинчи: Бир кеча ва кундузда ўқилиши фарз қилинган беш маҳал фарз намозни қоим қилиш.
Учинчи: Мусулмонлар бошлиқларига яхшиликда қулоқ солиб итоат қилиш.
Тўртинчи: Барча ҳожатларини инсонлардан эмас, аксинча, Аллоҳ таолодан сўраш. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам паст овозда айтдилар.
Саҳобалар байъатларига вафодор қолиб унга амал қилдилар, ҳаттоки, ҳадисни ривоят қилган киши айтганидек: «Ўша саҳобалардан бирининг қамчиси тушиб кетса, уни олиб беришларини сўрамас, балки ўзи тушиб олар эди».
Benefits
Дунё ишларига тегишли нарсаларни сўрашдан қайтарилган. Илм ва дин ишлари хақида сўраш бундан мустасно.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

