Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва ундан чиқарилган, қиёмат ҳам айнан жума куни қоим бўлади», дедилар».
Explanation
Benefits
Жума кунида солиҳ амалларни кўпайтиришга тарғиб қилиш ҳамда Аллоҳ таолонинг раҳматига эришиш ва азобидан қутилиш учун ҳозирлик кўриш.
Ҳадисда зикр қилинган жума кунининг ушбу хусусиятлари ҳақида шундай сўзлар ҳам айтилган: «Булар жума кунининг фазилатини баён қилиш учун эмас. Чунки Одам алайҳиссаломнинг жаннатдан чиқарилиши ва қиёмат қоим бўлиши фазилат саналмайди». Яна бир фикрга кўра: «Буларнинг барчаси фазилатдир. Зеро, Одамнинг чиқарилиши — пайғамбарлар, набийлар ва солиҳлардан иборат зурриётнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Қиёмат қоим бўлиши эса, солиҳларга бериладиган мукофотларнинг тезлашишига ҳамда Аллоҳ улар учун тайёрлаб қўйган икромларга эришишларига сабабдир.
Жума куни учун ушбу ривоятда келганлардан бошқа хусусиятлар ҳам зикр қилинган. Жумладан: ушбу кунда Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинган, шу куни у зот вафот этган ва бу кунда шундай бир соат борки, агар мўмин банда дуо қилиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида ўша соатга тўғри келса, Аллоҳ унга сўраганини, албатта, беради.
Йилнинг энг афзал куни — Арафа куни, баъзилар Қурбонлик куни ҳам дейишган. Ҳафтанинг энг афзал куни — жума куни. Энг афзал кеча эса қадр кечаси.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

