HadeethEnc · 1.20.0
Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», –дедилар».
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким инсонларни яхшилик ва ҳақ йўлга сўз ёки феъл билан далолат қилиб йўналтирса, эргашганларнинг ажри каби ажр олишини ва эргашганлар ажри ноқис бўлмаслигини хабар бердилар. Энди ким инсонларни сўз ёки феъл билан ботил, гуноҳ, ҳаром, ёмон ишга далолат қилиб, йўллаган бўлса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлишини ва бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмаслигини ҳам хабар бердилар.
03
Benefits
Оз ёки кўп бўлса ҳам ҳидоятга даъват қилишнинг фазли ва даъват қилувчи амал қилувчининг ажридек ажр олиши. Бу Аллоҳ таолонинг буюк иноятидан ва саҳоватининг камолотидандир.
Оз ёки кўп бўлса ҳам залолатга даъват қилишнинг хатари ва унга даъват қилувчининг гуноҳи бажарувчининг гуноҳи каби бўлади.
Жазо ёки мукофот амалнинг жинсидан бўлади. Ким яхшиликка чақирса, бажарувчи каби ажр олади ва ким ёмонликка чақирса бажарувчи каби гуноҳ олади.
Мусулмон киши одамлар кўриб турган ҳолда гуноҳ қилишдан эхтиёт бўлиши лозим, чунки унга бирорта эргашса, гарчи ўша ишга ундамаган бўлса ҳам гуноҳ олади.

Attribution
[Имом Муслим ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares