Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга буюрсалару қомат айтилса, у зотнинг ўрниларига бошқа киши имомлик қилса-ю сўнгра намозга келмайдиган кишиларнинг уйларига бир тўда одамлар билан ўтин олиб бориб уйларини ёндириб ташлашни ният қилдилар. Чунки улар жуда қаттиқ гуноҳ қилишган эди, лекин У зот бундай қилмадилар, чунки у уйларда гуноҳсиз аёллар, болалар ва узрли инсонлар бор эди.
Benefits
Мунофиқлар ибодатларидан риё ва сумъадан бошқа нарсани хоҳламайдилар. Шунинг учун ҳам намозга фақат одамлар кўргандагина келадилар.
Бомдод ва ҳуфтон намозларини жамоат билан ўқиш савобининг улуғлиги. Бу икки намоз унга эмаклаб бўлса ҳам келишга лойиқ.
Бомдод ва ҳуфтон намозига маҳкам бўлиш нифоқдан саломат қилади, шунингдек у иикаласидан ортда қолиш ва бормаслик мунофиқларнинг сифатларидан.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

