HadeethEnc · 1.20.0
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари ёки кийимлари билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари ёки кийимлари билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар».
02
Explanation
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қуйидагиларни бажарар эдилар:
Биринчи: Оғизларидан ёки бурунларидан бирор нарса чиқиб ёнларидаги кишига озор бермаслиги учун қўллари ёки кийимлари билан оғизларини тўсар эдилар.
Иккинчи: Овозларини пасайтирар ва уни баланд қилмас эдилар.

03
Benefits
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аксириш борасидаги йўл-йўриқларининг баёни ва бу борада У зотга эргашиш.
Аксирганда оғиз ва бурундан ёнида ўтирган кишига озор берадиган бирор нарса чиқмаслиги учун оғиз ва бурунни кийим, рўмолча ёки шу каби нарсалар билан тўсиш мустаҳабдир.
Аксирганда овозни пасайтириш лозим бўлган одобдир. Бу иш одобнинг мукаммаллиги ва ахлоқнинг гўзаллигидан далолат беради.

Attribution
[Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares