HadeethEnc · 1.20.0
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлгач ғусл олсалар, аввал икки қўлларини ювар эдилар. Намозга таҳорат олгандай таҳорат олганларидан сўнг ғусл олар эдилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлгач ғусл олсалар, аввал икки қўлларини ювар эдилар. Намозга таҳорат олгандай таҳорат олганларидан сўнг ғусл олар эдилар. Сўнгра қўлларини сочлари орасига киргизар, сув терига текканига ишонч қабул қилгач устидан уч марта сув қуяр эдилар. Сўнгра жасадларини қолган қисмини ювар эдилар. Ва яна қўшимча қилиб: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта идишда ювиниб, бирга қўл чўмар эдик», – дедилар.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноботдан ғусл олаётганларида икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра намозга таҳорат қилгандай таҳорат қилар, икки қўлларини сув соч тагига етиб, терига текканига ишонч ҳосил қилгунча ишқалар эдилар. Баданларига уч маротаба сув қуйиб, жасадларининг қолган қисмини ювар эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта идишда ювиниб, иккаламиз ҳам унга қўл чўмар эдик», – дедилар.
03
Benefits
Ғусл икки хил бўлади: кифоя қиладиган ва комил ғусл. Кифоя қиладиган ғуслда инсон тозаланишни ният қилади ва сувни бутун баданига етказиб, оғиз чайқайди ва бурун қоқади, холос. Комил ғусл эса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда ғусл олганлари кабидир.
Жунуб - ҳар бир маний чиқарган ёки чиқармаса ҳам жимо қилган инсон.
Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши ва битта идишдан сув олиб ювиниши жоиз.
Жунуб - ҳар бир маний чиқарган ёки чиқармаса ҳам жимо қилган инсон.
Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши ва битта идишдан сув олиб ювиниши жоиз.
Attribution
[Имом Бухорий ривояти]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

