HadeethEnc · 1.20.0
Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима қилишга буюрасиз?», – дедилар. «Устингиздаги ҳақларни адо этасиз, ўз хаққингизни Аллоҳдан сўрайсиз», – дедилар
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима қилишга буюрасиз?», – дедилар. «Устингиздаги ҳақларни адо этасиз, ўз хаққингизни Аллоҳдан сўрайсиз», – дедилар.
02
Explanation
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг моли ва бошқа дунё ишларига бошчи бўладиган волийлар бўлишини ва улар бойликларни ўзлари хоҳлагандек ишлатиб мусулмонларнинг хаққини ман қилишларини хабар бердилар. Уларнинг динларида мункар ишлар бўлади. Шунда саҳобалар ўша ҳолатда нима қилишни сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Бойликларни ўзлариники қилиб олишлари сизларни уларга бўлган итоатингиз ва қулоқ тутишингиздан ман қилмасин. Балки, сабр қилиб қулоқ солинг, итоат қилинг ва улар билан волийликни талашманг. Аллоҳдан ўз ҳаққингларни, уларни ислоҳ қилишини, зулм ва ёмонликларини сизлардан даф қилишини сўранг.
03
Benefits
Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларига далолат қилувчи ҳадислардандир. Чунки у киши умматлари орасида нима бўлишини хабар бердилар ва хабар берганлари каби бўлди.
Балоланувчига бало келгач сабр қилиб, ажр умид қилиши учун қандай бало келиши ҳақида хабар бериш жоиз.
Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаш фитна ва ихтилофлардан чиқувчи йўлдир.
Волийлар зулм қилишса ҳам маъруф нарсаларда уларга қулоқ осиб итоат қилишга ва қарши чиқмасликка ундалмоқда.
Фитна замонда суннатга эргашиб, ҳикмат билан иш тутмоқ лозим.
Инсон зулм кўрса ҳам ўз зиммасидаги ҳаққини адо қилиши лозим.
Бу ҳадисда қуйидаги қоидага далил бор: «Икки ёмонликнинг осонроғи ёки икки зарарнинг енгилроғи танланади».

Attribution
[Муттафақун алайҳ]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares