Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман
Choose an available translation of this Hadeeth
Hadeeth text
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.
Explanation
Биринчи: қабр азобидан.
Иккинчи: қиёмат кунида дўзах азобига йўлиқишдан.
Учинчи: ҳаётдаги ҳаром шаҳватлар, адаштирувчи шубҳалар фитнасидан, ўлим фитнасидан, яъни, руҳи чиқиш арафасида Исломдан ёки суннатдан бурилиб кетишдан ва қабрда икки фаришта саволга тутган вақтдаги фитнадан.
Тўртинчи: охир замонда чиқувчи Масиҳ Ад-Дажжол фитнасидан. Аллоҳ у билан бандаларини синайди. Дажжолнинг фитнасини улкан бўлганлиги боис хос зикр қилдилар.
Benefits
Қабр азоби собит ва хақ.
Фитналарнинг хатари ҳамда Аллоҳдан ёрдам ва нажот сўрашнинг муҳимлиги.
Дажжол чиқиши ва унинг фитнаси ёмон эканининг исботи.
Охирги ташаҳҳуддан сўнг ушбу дуони айтиш мустаҳаб.
Солих амалдан сўнг дуо қилиш мустаҳаб.
Attribution
Categories
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

