HadeethEnc · 1.20.0
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олдим
Available translations
Choose an available translation of this Hadeeth
01
Hadeeth text
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олдим: Икки ракат пешиндан олдин, икки ракат ундан кейин, икки ракат шомдан кейин, икки ракат хуфтондан кейин уйларида, бомдоддан олдин икки ракат ва у соатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирилмас эди. Агар бомдод вақти кириб азон айтса, икки ракат намоз ўқишларини Ҳафса менга айтиб берди». Бошқа бир лафзда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума намозидан кейин икки ракат ўқир эдилар».
02
Explanation
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олганларини баёнлаб бермоқдалар. Уларга равотиб суннатлар дейилади. Пешиннинг фарзидан олдин ва ундан кейин икки ракатдан, шом фарзидан сўнг уйларида икки ракат, ҳуфтон фарзидан кейин ҳам уйларида икки ракат, бомдод фарзидан олдин икки ракат. Шундай қилиб ўн ракат тамомланди. Жума намозидан кейин ҳам икки ракат.
03
Benefits
Бу равотиб намозлар ва уларни ҳар доим ўқиш мустаҳаб.
Суннатни уйда ўқиш машруъ.
Суннатни уйда ўқиш машруъ.
Attribution
[Бутун ривоятларда Му]
Categories
Share
Share hadeeth
Sharing options · 0 Total shares

