
Қуръони Карим
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Қуръони Карим - Бутун оламлар Парвардигори ва Яратувчиси бўлган Зотнинг каломидир. У инсонларни бу дунёга келишидан бўлган мақсадни баён қилиш, дунё ҳамда охират бахтига йўллаш ва ўлгандан кейин абадий бахтсизликдан халос қилиш учун...
Қуръони Карим
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Қуръони Карим - Бутун оламлар Парвардигори ва Яратувчиси бўлган Зотнинг
каломидир. У инсонларни бу дунёга келишидан бўлган мақсадни баён қилиш, дунё
ҳамда охират бахтига йўллаш ва ўлгандан кейин абадий бахтсизликдан халос қилиш
учун туширилган. У ўзидан олдинги китобларни тасдиқлаб ва улардаги ҳукмларни
насх қилувчи нозил бўлган илоҳий китобларнинг сўнггисидир.
Қуръони Карим абадий оят ва муъжизадир. У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ҳақиқий пайғамбар эканларига далилдир. Аллоҳ таоло инсон ва жинларни
шу каби китоб ёки ҳеч бўлмаса битта сурасидай сура олиб келишларига чақирди,
лекин улар у сингари бирорта сура олиб келишдан ожиз қолдилар.
Уни бузишга ва ўзгартиришга бир минг тўрт юз йилдан бери ҳеч кимнинг кучи
етмади. У қандай нозил бўлса, шундай араб тилида абадий қолажак. Чунки Аллоҳ
Қуръони Каримни қиёматга қадар асл ҳолида қолишини ўз кафиллигига олгандир.
Қуръони Карим – ислом динининг асосий ўзаги ва инсон ҳаётини ҳар бир
замон ва маконда тартибга соладиган, бошқарадиган дастурдир. У инсонни ягона
яратувчиси бўлган Аллоҳга ибодат қилишга чақиради. Яратувчиси ва динини таниш
учун инсон нимага муҳтож бўлса шуни баён қилади. Бўлиб ўтган ва бўлажак ғайб
ишлари, пайғамбарлар қиссалари, Аллоҳ уларнинг душманларини қандай ҳалок
қилгани ҳамда мўминларга қандай нусрат бергани ҳақида хабар беради. Унда
ибодатларнинг, муомалаларнинг усуллари, чиройли хулқларга тарғиб ва ёмон
одатлардан огоҳлантириш бордир. Яна унда инсонларнинг борар жойи, агар мўмин
бўлса, жаннатга, агар кофир ва мушрик бўлса, дўзахга боришининг баёни бордир.
Ҳурматли, ўқувчи! Аллоҳ таоло араб тилида нозил қилган ва уни инсониятга
етказишни буюрган бу буюк китоб муҳимлиги туфайли унинг маъноларини ўз
тилингиздаги таржимасини тақдим этишдан бағоятда мамнунмиз. Аллоҳнинг
оятлари сизга ҳам етиши ва уни осон тушунишингиз учун бир қанча гуруҳларимиз
унинг маъноларини таржима қилишга бор кучларини сарфладилар. Лекин
шунга қарамай, биз қанчалик яхши таржима қилишга ҳаракат қилмайлик,
бу улуғ китобнинг маъноларини тўлиғича мўъжизавий равишда сизга еткиза
олмаслигимизни аниқ биламиз. Шунинг учун ҳам биз, кимки Қуръони Каримнинг
ҳақиқатини билмоқчи бўлса ва уни қанчалик мўъжизавий эканини ҳис этмоқчи
бўлса, унда унга араб тилини ўрганишни тавсия қиламиз.
Ва сўзимиз сўнгида пайғамбарларга салом ва салавотлар ҳамда оламлар
Парвардигорига ҳамд айтамиз.
Қуйидаги QR код орқали Қуръони Каримнинг ўз тилингизга таржима
қилинганини ўқишингиз мумкин
СҚуръони Карим энциклопедияси саҳифамизнинг хар бир оят олдидаги
мулоҳазалар тугмачаси орқали таржимани ривожлантириш учун юборилган
мулоҳаза ва таклифларингиз бизни мамнун қилади.
(www.quranenc.com)
Агар биз билан боғланмоқчи бўлсангиз, қуйидаги электрон почтага ёзинг:
info@quranenc.com
М

Қуръони Карим
Scan QR Code | Use a QR Code Scanner to fast download directly to your mobile device

( وماهو على الغيب بضنين ) viņš nav skops attiecībā uz atklāsmi, nedz arī slinko vēstījuma nodošanā un mācīšanā, bet gan sniedz visas zināšanas, kuras cilvēks ir gatavs saņemt, atšķirībā no zīlniekiem." Zīlnieki neko nedod, nemāca un nesniedz zināšanas, kuras apgalvo zinām, izņemot par samaksu.
April 22, 2025