
Қуръони Карим
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман) Қуръони Карим - Бутун оламлар Раббиси ва Яратувчиси бўлган Зотнинг каломидир. У инсонларни бу дунёга келишидан бўлган мақсадни баён қилиш, дунё ҳамда охират бахтига йўллаш ва ўлгандан кейин абадий бахтсизликдан халос қилиш учун...
Қуръони Карим
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
Қуръони Карим - Бутун оламлар Раббиси ва Яратувчиси бўлган
Зотнинг каломидир. У инсонларни бу дунёга келишидан бўлган мақсадни
баён қилиш, дунё ҳамда охират бахтига йўллаш ва ўлгандан кейин
абадий бахтсизликдан халос қилиш учун туширилган. У ўзидан олдинги
китобларни тасдиқлаб ва улардаги ҳукмларни насх қилувчи бўлиб нозил
қилинган илоҳий китобларнинг сўнггисидир.
Қуръони Карим абадий оят ва мўъжизадир. У Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканларига далилдир. Аллоҳ таоло
инсон ва жинларни шу каби китоб ёки ҳеч бўлмаса битта сурасидай сура
олиб келишларига чақирди, лекин улар у сингари бирорта сура олиб
келишдан ожиз қолдилар.
Уни бузишга ва ўзгартиришга бир минг тўрт юз йилдан бери ҳеч
кимнинг кучи етмади. У қандай нозил бўлса, шундай араб тилида абадий
қолажак. Чунки Аллоҳ Қуръони Каримни қиёматга қадар асл ҳолида
қолишини Ўз кафиллигига олгандир.
Қуръони Карим - ислом динининг асосий ўзаги ва инсон ҳаётини
ҳар бир замон ва маконда тартибга соладиган, бошқарадиган дастурдир.
У инсонни ягона яратувчиси бўлган Аллоҳга ибодат қилишга чақиради.
Яратувчиси ва динини таниш учун инсон нимага муҳтож бўлса, шуни
баён қилади. Бўлиб ўтган ва бўлажак ғайб ишларни, пайғамбарлар
қиссаларини, қандай қилиб уларнинг душманларини Аллоҳ ҳалок
қилганини ҳамда мўъминларга қандай нусрат бергани ҳақида хабар
беради. Унда ибодатларнинг, муомалаларнинг усуллари, чиройли
хулқларга тарғиб ва ёмон одатлардан огоҳлантириш бор. Шу билан бирга
унда инсонларнинг борар жойи, агар мўмин бўлса, жаннатга, кофир ва
мушрик бўлса, дўзахга боришининг баёни ҳам мавжуд.
Ҳурматли, ўқувчи! Аллоҳ таоло араб тилида нозил қилган ва уни
инсониятга етказишни буюрган бу буюк китоб муҳимлиги туфайли
унинг маъноларини ўз тилингиздаги таржимасини тақдим этишдан
бағоят мамнунмиз. Аллоҳнинг оятлари сизга ҳам етиши ва уни осон
тушунишингиз учун бир қанча гуруҳларимиз унинг маъноларини
таржима қилишга бор кучларини сарфладилар. Лекин шунга қарамай,
биз қанчалик яхши таржима қилишга ҳаракат қилмайлик, бу улуғ
китобнинг маъноларини тўлиғича мўъжизавий равишда сизга етказа
олмаслигимизни аниқ биламиз. Шунинг учун Қуръони Каримнинг
ҳақиқатини билмоқчи ва унинг нақадар мўъжизакор эканини ҳис
этмоқчи бўлган одамга араб тилини ўрганишни тавсия қиламиз.
Ва сўзимиз сўнгида пайғамбарларга салом ва салавотлар ҳамда
оламлар Раббисига ҳамд айтамиз.

Қуръони Карим
Scan QR Code | Use a QR Code Scanner to fast download directly to your mobile device